15.08.2023 10:18
1526
Теглар
Манчини Саудия Арабистони бош мураббийига айланиши мумкин

Италиялик мураббийга 120 миллион евролик шартнома таклиф қилинмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, яқиндагина Италия миллий жамоасидан истеъфога чиққан 58 ёшли мураббий Саудия Арабистони миллий жамосини бошқариши мумкин. Қайд этилишича, Манчинига 3 йиллик шартнома асосида йиллик 40 миллион евро маош таклиф қилинган. Томонлар ўртасидаги музокара яқин орада ҳал бўлиши кутилмоқда. 

Олдинроқ, «Рома» устози Жозе Моуриньо Саудия Арабистонига бош мураббийлик қилиш таклифини рад этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар