15.08.2023 19:30
1239
Теглар
Гвардиола де Брюйне узоқ муддатга сафдан чиққанини тасдиқлади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа яримҳимоячиси Кевин де Брюйне жароҳат сабабли узоқ муддатга сафдан чиққанини маълум қилди.

Бельгиялик яримҳимоячи АПЛ 1-тури доирасидаги «Бёрнли»га қарши учрашувнинг 24-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Унинг ўрнига эса Матео Ковачич ўйинни давом эттирганди.

Бош мураббий Пеп Гвардиоланинг маълум қилишича, Кевин яқин орада жамоага ёрдам бера олмайди.

 «Де Брюйненинг жароҳати жиддий. У бир неча ой давомида бизга ёрдам бера олмайди. Яқин кунлар ичида унинг жарроҳлик амалиётини ўтказиши масаласида бир қарорга келамиз. Шуниси аниқки, Кевин анча пайт бизга ёрдам бера олмайди», - дейди «Сити» бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар