15.08.2023 18:30
381
Давид Райя — «Арсенал» дарвозабони

«Арсенал» ёзги трансфер ойнасидаги яна бир трансферини эълон қилди.

Лондон клуби расмий сайти хабарига кўра, «Брентфорд»нинг испаниялик посбони Давид Райя мавсум охирида 27 млн фунтга сотиб олиш шарти билан бир йилга 3 млн фунт эвазига ижарага олинган. 

27 ёшли дарвозабон 2020 йил «Блэкберн»дан «Брентфорд» сафига ўтиб, ўтган мавсум АПЛда барча 38та ўйинда қатнашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар