15.08.2023 20:02
1477
«Челси» Олисени 35 млн фунт товон пули эвазига сотиб олиш бандини фаоллаштирди

«Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Майкл Олисе «Челси»га ўтишга яқин.

Инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, «Челси» Олисенинг шартномасидаги 35 миллион фунтга сотиб олиш бандини фаоллаштирган. «Кристал Пэлас» билан келишув тез орада амалга ошади.

Қайд этилишича, Олисенинг ўзи ҳам «Челси»га ўтишга розилик берган. «Кристал Пэлас» ва «Челси» музокараларни якунлашга яқин.

Маълумот учун, Франция ёшлар жамоаси аъзоси ўтган мавсум АПЛда 37 ўйинда 2та гол ва 11та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар