14.08.2023 19:31
1190
Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» Нукусда «Орол»ни мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида «Навбаҳор» Нукусда «Орол» жамоаси меҳмони бўлди.

Иссиқ иқлим шароитида бошланган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда Дониёр Абдуманнопов ва Тома Табатадзенинг киритган голлари Самвел Бабаян шогирдларига чоракфинал йўлланмасини тақдим этди – 2:0.

Шу тариқа, «Навбаҳор» 1/4 финалда «Бунёдкор» - «Сурхон» ўйини ғолибига қарши Наманганда ўйнайди. 

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
«Орол» - «Навбаҳор» - 0:2

Ҳакам: Рустам Чориев
Голлар: Дониёр Абдуманнопов 58, Тома Табатадзе 72.
«Орол»: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 2 Бекзоджон Аҳмаджонов (19.Абдумалик Норқобилов, 81), 5. Саламат Қутибоев, 7. Дамир Низанов, 9. Иззатулла Қутибоев, 10. Арислан Юсупбаев (11.Азизбек Умирбеков, 72), 12. Норхон Шерипов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Руслан Қалмаганбетов (8.Шуҳрат Дарябаев, 75), 32. Шамсиддин Сагдуллаев (27.Зулпиқар Куанишбаев, 72), 77. Шаҳзод Туропов.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 19. Дониёр Абдуманнопов, 21. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 77. Асадбек Собиржонов, 91. Тома Табатадзе.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар