14.08.2023 02:40
1530
Теглар
Туркия Суперлигаси. «Ризеспор» мавсумни мағлубият билан бошлади, Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибга тушди

Туркия Суперлигаси 1-тури доирасида «Ризеспор» сафарда «Адана Демирспор» меҳмони бўлди.

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Мезбонлар 27-дақиқада Юнус Беланданинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, Мэри 87-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 90+1-дақиқада эса мезбонлар Юсуф Эрдоғаннинг голи эвазига ғалабага эришди – 2:1. Шу куни португалиялик Нани «Адана Демирспор» сафида чемпионатда дебютини ўтказди.

Туркия Суперлигаси. 1-тур
Адана Демирспор – Ризеспор – 2:1
Голлар:
Беланда 27, Эрдоған 90+1 – Мэри 87.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар