14.08.2023 14:50
757
Теглар
«Реал» Кепа Аррисабалагани «Челси»дан бир мавсумга ижарага олди

Кепа Аррисабалага янги мавсумни Испания Ла Лигасида ўтказади.

«Реал» клуби «Челси» дарвозабонини сотиб олиш шартисиз бир йилга ижарага олганини эълон қилди. Шартнома 2024 йилнинг 30 июнь кунига қадар имзоланган.

Испаниялик дарвозабон ўтган ҳафтада тиззасидан жиддий жароҳат олиб, деярли мавсум охирига қадар сафдан чиққан Тибо Куртуа ўрнига таклиф этилган.

Аввалроқ, Кепа Мадрид клубига ўтиш учун «Бавария» таклифини рад этгани хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли дарвозабон 2018 йил 80 миллион евро эвазига «Атлетик»дан «Челси»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар