14.08.2023 20:28
1002
Теглар
Паредес «ПСЖ»дан «Рома»га қайтди

Леандро Паредес Франциядан Италия чемпионатига қайтди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, аргентиналик яримҳимоячи фаолиятини «Рома»да давом эттиради. Рим клуби 29 ёшли Паредеснинг трансфери учун Париж клубига 4 миллион евро тўлайди. Аргентиналик футболчи римликлар билан 2025 йилга қадар шартнома имзолайди.

«ПСЖ» ва «Рома» келишувни ижобий якунлаган, Леандро Италияга жўнаб кетиш арафасида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Паредес 2014-15 ва 2016-17 йилги мавсумларда «бўрилар» шарафини ҳимоя қилганди.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар