14.08.2023 16:07
4222
Неймарнинг «Ал-Ҳилол»га ўтиши ҳал бўлди. «ПСЖ» трансфер учун қарийб 100 млн евро олади

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши масаласи ҳал бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, бразилиялик футболчи ва «Ал-Ҳилол» раҳбарияти шартнома масаласида келишувга эришди. Ар-Риёд клуби Неймар трансфери учун Париж клуби ҳисоб рақамига қарийб 100 миллион евро ўтказади. 

Неймар Ар-Риёд клубида 2 йиллик шартнома учун 160 миллион евро маош олади. Бу йилига 80 млн евро демакдир. 31 ёшли ҳужумчи бугун, 14 август куни тиббий кўрикдан ўтади ва ушбу ҳафтада Саудия Арабистонига жўнаб кетади. 

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум Франция чемпионатида 20 ўйинда 13та гол ва 11та ассист қайд этганди. У Париж клубига 2017 йил рекорд – 222 млн евро эвазига «Барселона»дан келиб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар