Сўнгги 10 кун давомида Беларусда бўлиб ўтган иккинчи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ўйинлари якунига етди.
МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 28та олтин, 25та кумуш ва 53та бронза, жами 106та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларус мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, делегациямиз умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилаган.
Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришди. Умумий ҳисобда, бу йилги Ўйинларда 20 спорт турида 246та медаллар жамланмаси ўйналди.
Медаллар жамғармасига кўра МДҲ ўйинлари якуний жадвали:
Турнирнинг ёпилиш маросимида мусобақа байроғи 2025 йил ўтказиладиган учинчи МДҲ ўйинлари мезбони Озарбойжонга топширилди.