14.08.2023 17:56
875
Теглар
«Бавария» Бунуни ижарага олмоқчи 

«Бавария» клуби «Севилья» дарвозабони Яссин Бунуни ижарага олишни режалаштирган.

Бундеслига чемпиони «Челси»дан Кепа Аррисабалага трансферини амалга ошира олмагач, «Севилья»нинг марокашлик голкиперини ўз сафига қўшиб олиш орқали дарвоза чизиғини кучайтиришни истамоқда. Андалусия клуби Бунуни 20 миллион еврога сотишга қарши эмас.

Қайд этилишича, «Бавария» мураббийлар штаби Бунуни Зоммердан кучлироқ деб ҳисобламайди. Шунинг учун клуб трансферни амалга оширишдан аввал уни ижарага олиб синаб кўришни кўзлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар