14.08.2023 11:59
969
«Барселона» 4 йилдан буён сафарда «Хетафе»га гол уролмаяпти 

Каталонияликлар билан бундай ҳолат сўнги бор 1970-йилларда қайд этилган.

Ла Лига 1-турида «Хетафе» - «Барселона» баҳси 0:0 ҳисобида якунланди. Эътиборлиси, каталонияликлар 4 йил давомида кетма-кет 4 ўйиндан буён сафарда хетафеликлар дарвозасига йўл тополмаяпти.

Кечаги ўйиндан аввалги икки беллашувда ҳам ҳисоб очилмаганди. 2021/2022 йилги мавсумда эса «Хетафе» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 
 
Маълумот учун, «Барселона» охирги марта 1970 йилларда кетма-кет 4 ўйинда бир рақиб жамоа дарвозасига гол уролмаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар