14.08.2023 11:52
2600
«Барса» Неймар ўрнига Фелиш бўйича музокарага киришди

Неймар «Ал-Ҳилол»га ўтиши маълум бўлгач, «Барселона»нинг режалари ўзгарди. 

Каталония клуби Парижни тарк этиши кутилаётган Неймарни ортга қайтармоқчи эди. Аммо Неймар Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасига ўтишга яқин турибди. 

Фабрицио Романога кўра, «Барса» Жоау Фелиш трансфери бўйича «Атлетико Мадрид» билан музокараларга киришишмоқда.

Аввалроқ, «ПСЖ» ар-риёдликлар таклифини қабул қилгани ва Неймар араб клубида йиллик 80 млн евро маошли икки йиллик шартнома имзолаши маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар