Рафинья фаолиятида илк марта майдондан четлатилди
«Барселона» яримҳимоячиси Рафинья Ла Лига 1-турида фаолиятидаги илк қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Бразилиялик вингер «Хетафе»га қарши учрашувда 5 дақиқа ичида огоҳлантирилиб, сўнг майдондан четлатилди. У 38-дақиқада сариқ карточка олган бўлса, 42-дақиқада тирсаги билан рақиб ўйинчисини ургани учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди.
Қайд этилишича, 26 ёшли бразилиялик вингер фаолиятидаги 312 ўйинда илк марта майдондан четлатилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар