«ПСЖ» Неймар трансфери бўйича «Ал-Ҳилол» таклифини қабул қилди
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтишга яқин.
Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «ПСЖ» ва «Ал-Ҳилол» Неймарнинг трансфери бўйича келишувга эришди.
RMC Sport’нинг ёзишича, Париж клуби Ар-Риёд жамоаси юборган трансфер таклифини қабул қилган. Неймарнинг ўзи ҳам араб диёрига йўл олишга қарши эмас.
Ар-Риёд клуби 31 ёшли бразилиялик футболчига 2027 йилга қадар шартнома таклиф қилишга тайёр. Музокаралар тез орада якунланиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Неймар «Барса»га ўтишга яқин экани, аммо Каталония клуби футболчини текинга олишни истаётгани хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар