Килиан Мбаппе «ПСЖ»даги фаолиятини давом эттиради.
Париж клуби расмий сайти Килиан Мбаппе «Лорьян»га қарши ўйиндан (0:0) кейин якшанба кунидан бошлаб машғулотларга қайтганини эълон қилди.
«Лорьян»га қарши ўйиндан олдин клуб ва Килиан Мбаппе ўртасидаги конструктив ва дўстона музокаралардан кейин жамоа ҳужумчиси яна таркибга қайтарилди ва якшанба кунги машғулотларга қўшилди», - дейилади Париж клуби хабарида.
Қайд этилишича, «ПСЖ» Килианни 2024 йилда «Реал»га ўтишини кафолатлаган ҳолда у билан келишувни 2025 йилга қадар узайтиришни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Японияда ўтган мавсум олди турнега жўнаб кетиш олдидан Париж клуби таркибидан четлатилганди. Бунга футболчининг клуб билан шартномасини узайтирмай, 2024 йилда жамоани эркин агент сифатида тарк этиш режаси сабаб бўлганди.