13.08.2023 23:27
2453
Теглар
Неймар «Ал-Ҳилол»да 2 йиллик шартнома учун 160 миллион евро маош олади – L’Équipe

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар тез орада Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтади.

L’Équipe хабарига кўра, бразилиялик футболчи ва «Ал-Ҳилол» раҳбарияти шартнома масаласида келишувга эришди. Унга кўра, Неймар Ар-Риёд клубида 2 йиллик шартнома учун 160 миллион евро маош олади. Бу йилига 80 млн евро демакдир.

«Ал-Ҳилол» клуби Неймар трансфери учун «ПСЖ» ҳисоб рақамига 60 миллион евро ўтказади. Париж ва Ар-Риёд клуби бу масалада келишувга эришиб бўлган. 31 ёшли юлдуз тез орада Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Клуб эртага, 14 август куни 1-тур баҳсида майдонга тушади.

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум Франция чемпионатида 20 ўйинда 13та гол ва 11та ассист қайд этганди. У Париж клубига 2017 йил рекорд – 222 млн евро эвазига «Барселона»дан келиб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар