13.08.2023 17:21
2019
Милитаонинг жароҳати жиддий. «Реал» ҳимоячи тиззасидан операция қилинишини тасдиқлади

«Реал» клуби мавсум стартида навбатдаги футболчисини узоқ муддатга йўқотди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Эдер Милитаонинг «Атлетик»га қарши ўйинда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Бразилиялик ҳимоячининг чап оёқ тиззасининг хочсимон пайлари узилган. У тез орада тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказади. 25 ёшли футболчи тахминан 6 ойга сафдан чиқди.

Аввалроқ, мадридликлар дарвозабони Тибо Куртуа ҳам хочсимон пайлари узилгани сабабли операция столига ётишга мажбур бўлган ва қарийб мавсум якунига қадар сафдан чиққани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар