Италия кубоги 1/32 финал босқичи доирасида «Кальяри» ўз майдонида «Палермо»ни қабул қилди.
Бир ўйиндан иборат баҳснинг 22-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Леонардо Паволетти пенальтидан ҳисобни очиши мумкин эди, аммо у имкониятдан фойдалана олмади. Италиялик ҳужумчи 85-дақиқада ўрнини Шомуродовга бўшатиб берди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, жамоалар қўшимча бўлимларни ўтказишди. Ниҳоят, 100-дақиқага келиб Виоланинг узатмасини ҳимоячи Альберто Доссена голга айлантирди – 1:0.
Аммо Раньери шогирдлари ғалабани сўнгги сонияларда қўлдан чиқаргандек эди, гўё. Сабаби сицилияликлар 120+1-дақиқада Солерининг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.
Барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлиши кутилаётган бир пайтда «Кальяри» 120+3-дақиқада Алессандро ди Пардонинг голи эвазига ғалаба қозониб, 1/16 финал босқичига йўлланма олди.
Италия кубоги. 1/32 финал.
Кальяри – Палермо – 2:1 (0:0)
Голлар: Доссена 100, ди Пардо 120+3 – Солери 120+1