13.08.2023 18:06
2444
Теглар
Франция чемпионати. «Ланс» сафарда «Брест»га аламли тарзда ютқазди

Франция чемпионати 1-тури доирасидаги шанба кунги биринчи ўйин якунига етди.

Сафарда «Брест» меҳмони бўлган «Ланс» турнирни кутилмаганда мағлубият билан бошлади. Ўтган мавсумги вице-чемпион 11 ва 22-дақиқалардаги голлар эвазига икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бораётган эди.

Аммо мезбонлар 45-дақиқада пенальтидан ҳисобни қисқартирган бўлса, 56-дақиқада Лала фарқни йўққа чиқарди – 2:2.

82-дақиқада Томассон майдондан четлатилгач, лансликлар 10 киши бўлиб қолишди. Натижада, Дель Кастийо 87-дақиқада пенальтидан иккинчи голини киритиб, камбэк қайд этди – 3:2.

Шу куни Абдуқодир Ҳусанов захирада қолди.

Франция чемпионати. 1-тур
Брест – Ланс 3:2

Голлар: 0:1 – 11 Сотока, 0:2 – 22 Мачадо, 1:2 – 45, пенальти Дель Кастийо, 2:2 – 56 Лала, 3:2 – 87, пенальти Дель Кастийо.
Брест – Бизот, Лала, Шардонне, Брассье, Локо, Ле-Мелу, Дель Кастийо (Камблан, 90), Перейра Лаже (Камара, 67), Маньетти (Мартен, 67), Ле Дуарон, Сатриано (Мунье, 76).
Ланс – Самба, Гради (Айдара, 46), Данзо, Медина, Мачадо, Франковски (Ле Кардиналь, 78), Фюльжени (Давид Кошта, 68), Абдул-Самед, Диуф (Спирингс, 84), Гилавоги (Томассон, 68), Сотока.
Огоҳлантиришлар: Ле-Мелу (35), Брассье (45), Сотока (48), Медина (52), Самба (86).
Четлатиш: Томассон (82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар