13.08.2023 09:46
4908
Беллингҳемдан шедевр, юлдузларсиз ожиз «ПСЖ» ва омадсиз Кейн. Кун ўйинлари

Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар.

 

Англия: «Арсенал»нинг жавоби

«Арсенал» – «Ноттингҳем Форест» 2:1
Голлар:
 1:0 – 26 Нкетиа, 2:0 – 32 Сака, 2:1 – 82 Авонийи.
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Салиба, Тимбер (Томиясу, 50), Эдегор, Райс, Ҳавертц, Парти, Сака, Мартинелли (Габриэл, 86), Нкетиа (Троссар, 73).
Ноттингҳем Форест – Тёрнер, Орйе, Боли, Маккенна, Уоррелл (Крис Вуд, 88), Айна (Уилямс, 72), Мангаля, Йейтс, Гиббс-Уайт, Данило (Авонийи, 71), Жонсон (Эланга, 80).
Огоҳлантиришлар: Айна (28), Тимбер (45), Мангаля (81).

Агар барчасини ўтган мавсумдаги чемпионлик пойгаси давомига менгзасак, жума куни «Манчестер Сити» чемпионшипдан қайтган «Бёрнли»ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб (3:0), ўз юришини амалга оширганди. Умуман олганда, бундай натижага ҳеч кимда шубҳа йўқ эди, «Арсенал»нинг бир кун кейинга белгиланган ўйини эса бироз кечикиб бошланди. Сабаби — бу мавсумдан жорий қилинган муқобилсиз электрон чипталар тизими билан боғлиқ муаммолар.

Ўйин бошлангач эса «Ноттингҳем» мезбон мухлисларни қўрқита олди, аммо ҳимоячилардан қочиб кетган Жонсон хато зарба берди, кўп ўтмай Мартинеллининг икки ҳимоячига орасидан товон билан йўллаган пасини Нкетиа собиқ жамоадоши Мэтт Тёрнер қўриқлаётган дарвозага йўллади. Бу эпизодда мезбонларга омад ҳам ёрдам берган бўлса (тўп ҳимоячилардан бирига тегиб йўналишини ўзгартирди), Саканинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси — фақат футболчининг маҳорати эвазига бўлди. Ўйин охирида захирадан тушган Эланга ва Айвонининг қарши ҳужумда урган голи ҳисобни қисқартирган бўлса-да, лондонликлар уч очкони ўзиники қилишди. Лондонликларнинг нидерландиялик янги ҳимоячиси Юрриен Тимбернинг жароҳати эса Микел Артетанинг кўнглини хира қилди, у жамоа ўйинига жуда яхши киришиб кетганди.

«Нюкасл» – «Астон Вилла» 5:1
Голлар:
 1:0 – 6 Тонали, 1:1 – 11 Диаби, 2:1 – 16 Исак, 3:1 – 58 Исак, 4:1 – 77 Уилсон, 5:1 – 90 Барнс.
Нюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс (Лонгстафф, 85), Тонали (Андерсон, 90), Алмирон (Мерфи, 86), Жоэлинтон, Гордон (Барнс, 68), Исак (Уилсон, 68).
Астон Вилла – Мартинес, Кэш (Филоджин-Байдейс, 87), Мингз (Пау Торрес, 31), Конса, Дин, Макгинн (Диего Карлос, 64), Камара, Дуглас Луис, Бэйли (Тилеманс, 46), Диаби (Коутиньо, 87), Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Дуглас Луис (6), Динь (32), Мартинес (45), Ботман (45), Кэш (48), Гордон (53), Бруно Гимараэс (67), Тонали (90).

Шанба кунги ўйинлар дастурини куннинг асосий ўйини ёпиб берди - ўтган мавсумни топ-4да якунлаган «Нюкасл» ва ўша чемпионат иккинчи қисмида энг барқарор ўйин намойиш этган «Астон Вилла» тўқнашди. Жамоаларнинг июл ойидаги ўртоқлик учрашувида 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилгани ҳам ушбу ўйинга қизиқишни оширди, ўйин ҳам шунга мос кечди. Учрашув дебюти воқеаларга бой бўлди — 10 дақиқа ичида уч гол урилди. Дастлабки икки голни жамоаларнинг янги футболчилари ўз номларига ёзиб қўйишди —дастлаб Гордоннинг қанотдан узатилган пасига ташланган Тонали дебютини ажойиб гол билан бошлади, кейин эса Унаи Эмери жамоасига «Байер»дан келган ҳужумчи Диаби  майдон марказида тўпга бир тегинишда дарвозани ишғол этди.

Аммо шундан кейин майдонда бирмингҳемликлар мухлислари учун ижобий паллалар бўлмади. Аввалига улар чиройли ижро этилган стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборишди, кейин эса жамоа сардори Мингс оғир жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этди. Меҳмонлар учун ёқимсиз воқеалар танаффусдан кейин ҳам давом этди, Исак ҳимоячи хатосидан унумли фойдаланиб, тўпни Мартинес устидан тушириб қўйди, ўйинга интрига қайтариш имконига эга бўлган Кэш эса бўш дарвозани ишғол эта олмади.

Шундан кейинги воқеалар «Вилла»нинг хўрланиши билан кечди. Уилсон яна бир бор захирадан тушган ўйинида гол урди, унга узатма берган жамоанинг яна бир янги футболчиси Барнс ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Ўйинда голлар кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Тонали, Исак ва Уилсон яккама-якка вазиятлардан фойдалана олмади, шунинг учун бу ўйинда 7:1 ёки 8:1 ҳисоби қайд этилганида ҳам ҳеч ким ҳайрон қолмасди. Аммо яна бир неча турдан кейин хулоса қилиш мумкин: «Нюкасл» ўйини шунчалик ўсдими ёки бирмингҳемликларга ўтган баҳордаги ўйинлари учун ортиқча баҳо бериб юборилганмиди?

Испания: «Реал» ғалаба билан бошлади

Фото: JUAN MANUEL SERRANO ARCE/GETTY IMAGES

«Атлетик» – «Реал» 0:2 
Голлар:
 0:1 – 28 Родриго, 0:2 – 36 Беллингем.
Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Лекуэ (Гарсия де Албенис, 71), Руис де Галаррета, Весга (Эррера, 64), Гомес (Сансет, 46), Муниаин (Гурусета, 46), Уилямс (Беренгер, 46), Уилямс.
Реал – Лунин, Карвахал, Алаба, Милитао (Рюдигер, 50), Фран Гарсия, Валверде, Камавинга (Кроос, 71), Тчуамени, Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Модрич, 80), Родриго (Хоселу, 80).
Огоҳлантиришлар: Муниаин (4), Вивиан (67), Алаба (76).

«Реал» ниҳоят майдон марказида ромб ҳосил қилишни кўзда тутувчи 4-4-2 кўринишидаги янги схемасини жанговар шароитда ҳам синаб кўрди. Кучли ҳуштакбозликка учраётган Винисиус Жуниор ҳозирча янги ролга мослашаётган бўлса, ўтган мавсумда ҳам марказий ҳужумчи сифатида ўйнаган Родриго жамоанинг янги сардорига айланган Карваҳал билан девор услубида ўйнаган ҳолда мадридча гол уриб ҳисобни очди. Бразилиялик ушбу футболчи «Атлетик» дарвозасини ниҳоят ишғол этиши учун тўққиз ўйин талаб этилди.

Шундан кейин ҳам Унаи Симон қўриқлаётган дарвоза тинимсиз қамал қилинди ва кетма-кет ҳужумлар Беллингҳем ижросидаги шедевр билан якунланди, ла лигадаги дебютини ўтказган англиялик вундеркинд бурчакдан узатилган тўпни ерга чўпчитган ҳолда дарвозанинг юқори ўнг бурчагига йўналтирди.

Голини «Сан-Мамес»даги мезбон мухлислар трибунаси қаршисига бориб нишонлаган ушбу футболчига ҳам ҳуштакбозлик қилинди, Эдер Милитаони эса олқишлар билан кузатиб қўйишди. Афтидан, «Реал» Куртуа ортидан яна бир муҳим футболчисидан айрилди. Бразилиялик ҳимоячи кўзда ёш билан майдонни тарк этди, бу эса унинг жароҳати оғир эканини кўрсатади.

Мавсум стартида уч очко олинганига қарамай, қаймоқранглилар катта муаммоларга дуч келишди.

«Реал Соседад» – «Жирона» 1:1
Голлар: 
1:0 – 5 Кубо, 1:1 – 72 Довбик.
Реал Соседад – Ремиро, Траоре (Сола, 74), Ле Норман, Субелдия, Мунйос, Мендес, Субименди, Турриентес (Оласагасти, 80), Кубо (Чо, 74), Ойарсабал (Содиқ, 74), Фернандес (Барренечеа, 59).
Жирона – Гассанига, Мартинес (Эспиноса, 90), Блинд, Давид Лопес, Мигел Гутьеррес, Ян Коуто (Торре, 64), Алеиш Гарсия, Эррера (Мартин, 86), Савио (Фернандес, 64), Циганков, Стуани (Довбик, 64).
Огоҳлантиришлар: Мартинес (9), Стуани (45), Ле Норман (45), Мигел Гутеррес (79), Оласагасти (85), Давид Лопес (90), Гассанига (90).

Ўтган мавсум якунларига кўра ЕЧЛга йўлланма олган «Реал Соседад» янги мавсумни уйда очко йўқотиш билан бошлади, ҳолбуки барчаси сан-себастянликлар сценарийси бўйича кетаётганди. Баскларнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлган Кубо Мунйоснинг узатмасидан кейин тўпга бир тегиниш билан дарвозани ишғол этганди. Аммо иккинчи бўлимда Оярсабал қулай вазиятни йўққа чиқарди ва бу жамоага қимматга тушди. Сардорнинг идеал позициядан йўллаган зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтарди, «Жирона» эса иккинчи бўлимда эндигина майдонга тушган янги футболчиси Довбикнинг голи билан ҳисобни тенглаштирди - украиналик ҳужумчига Каталонияга январ ойида келган украиналик яримҳимоячи Виктор Циганков узатма берди.

Германия: Тухел учун шок ва Олмонинг триумфи

Фото: CHRISTIAN KASPAR-BARTKE/GETTY IMAGES

«Бавария» – РБ «Лейпциг» 0:3
Голлар:
 0:1 – 3 Олмо, 0:2 – 44 Олмо, 0:3 – 68, пеналти Олмо.
Бавария – Улрайҳ, Павар (Мазравий, 46), Упамекано, де Лигт (Ким Мин Жэ, 46), Дэвис, Киммиҳ (Горетцка, 78), Лаймер (Коман, 46), Сане, Мусиала, Гнабри, Тел (Кейн, 64).
РБ Лейпциг – Бласвиҳ, Ҳенриҳс, Орбан, Симакан, Раум, Шлагер, Олмо (Карвалю, 78), Зайвалд, Симонс (Форсберг, 78), Вернер (Шешко, 64), Опенда (Поулсен, 64).
Огоҳлантиришлар: Павар (13), Упамекано (34), Олмо (71).

Шанба тонгида «Бавария» Ҳарри Кейнни сафига қўшиб олиб, ахборот майдонини портлатганди, кечга келиб эса — бундеслига клубларининг чигалёзди машғулотлар вазифасини ўтаган кубок ўйинларидан кейин — англиялик ҳужумчи Германия Суперкубоги ўйини қайдномасига киритилди. Ва ушбу юлдуз футболчи захира ўриндиғида ўтирган ҳолда жамоаси ўз вазиятларидан қандай фойдалана олмаётгани, «Лейпциг» эса дебютдаёқ стандарт вазиятдан максимум натижа чиқарганини томоша қилишга мажбур бўлди. Тўп тўппа тўғри Дани Олмонинг оёғига бориб тушди ва у дарвозани осонлик билан ишғол этди.

Испаниялик ҳужумчи ўйин стартида ҳам, танаффус арафасида ҳам идеал ҳаракатланди, баварияликлар ҳақида эса бундай гап айтиб бўлмайди. Улар хато зарба бериш мушкул бўлган вазиятларда ҳам гол ура олишмади, Мусиала жуда қулай вазиятни йўққа чиқарганидан кейин эса Кейн мухлислар олқишлари остида майдонга чиқиб келди. Аммо мухлислар юлдузли форвард дарҳол зафар қучиши ўрнига тўп Мазравийнинг қўлига тегиши ва пеналтини аниқ ижро этган Олмонинг ҳет-тригига гувоҳ бўлишди.

Финал учрашувларидаги бундай муваффақиятсизлик «Бавария»да 11 йилдан буён кузатилмаганди — ўшанда ҳали дортмундликлар сафида бўлган Левандовски Германия Кубоги учун ўйинда учта гол урганди. Ҳали коллекцияси у қадар бой бўлмаган «Лейпциг»да учинчи Суперкубок, шундан иккитаси Марко Розе бошқарувида қўлга киритилган. Томас Тухел учун эса мавсум даҳшатли бошланди. Кейн жамоа муаммоларига барҳам бера оладими?

Франция: «Парк де Пренс»да қурғоқчилик

«ПСЖ» – «Лорян» 0:0
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Шкриньяр, Данилу Перейра, Эрнандес (Маркинос, 82), Угарте, Витиня (Фабиан Руис, 68), Заир-Эмери, Ли Кан Ин (Экитик, 82), Асенсио (Солер, 69), Гонсалу Рамуш.
Лорян – Мвого, Калулу, Лапорт, Тальби, Меите, Ле Гофф (Йонгва, 79), Ле Бри, Февр, Абержел, Макенго (Понко, 59), Диенг (Коне, 59).

Шанба куни амалда «ПСЖ» тарихида янги эра бошланди. Парижда ўзини бегона ҳис қилган Мессисиз, эҳтимол асосий юлдузликдан қувғиндига айланган Мбаппесиз. Клуб ва футболчи ярашиши даргумон, Носир Ал-Ҳилайфий шартномани узайтиришдан бош тортган форвард нафақат клубга, балки шахсан президентнинг ўзига ҳам хиёнат қилди деб ҳисобламоқда. Килиан эса Парижда яна бир йил қолиш қарорида собит қолмоқда.

«Реал» эса форварднинг клубини ўзгартирмоқчи экани ҳақидаги очиқ баёнотидан умид қилмаса ҳам бўлади. Футболчини арзонроққа олиш учун мадриддагиларга бу керак, аммо бундай юриш Мбаппени содиқлик учун кўзда тутилган катта миқдордаги бонусдан автоматик равишда маҳрум этади. Ва ҳозирча клуб фотосессиясига ҳам чақирилмаган футболчи бутун йилни захира ўриндиғида ўтказишга яқин турибди.

Заявкадан ўрин олмаган Неймар билан вазият эса бироз осонроқ. У клубга кетиш ниятини билдирган ва собиқ футболчиси учун йилига 12-13 миллион евродан ортиқ таклиф қила олмайдиган «Барселона» билан оғзаки келишувга эришган. Аммо кўк-анорранглилар трансфер учун пул тўлай олмайди, шу туфайли Ней Каталония пойтахтига ёки «ПСЖ» билан шартномасини бекор қилиш орқали, ёки ижара бўйича қайтиши мумкин. Ҳозирча бразилиялик форвард ва парижликлар фахрийси Верраттининг келажаги мавҳум бўлиб қолмоқда, Луис Энрике эса уларнинг иккисини ҳам заявкадан чиқариб ташлади.

Аммо шанба куни оқшомида телекамералар трибуналардан ушбу икки футболчини эмас, «Парк де Пренс»га келган Мбаппени қидиришди. У ўйинни «ПСЖ»нинг янги футболчиси Дембеле билан ёнма-ён ўтирган ҳолда кузатди ва ҳар замон бепарволик билан табассум қилиб турди. Бу раҳбариятга босим ва уни улуғворлик билан жимгина ҳақорат қилишми? Canal+ ўз инсайдини берди — шартномани янгилаш бўйича музокаралар қайта бошланиш арафасида ва томонлар муносабатларини тиклашга ҳаракат қилиб кўради.

Майдонда эса амалдаги чемпионлар «Лорян» мудофаасини бузишга бесамар уринди. Кўпчилик Энрике бошқарувидаги Испаниянинг сўнгги ўйинларини ёдга олишди. Тўпга эгалик қилиш бўйича тотал устунлик, лекин ҳужумда самарасиз ҳаракатлар. Масалан, шанба куни парижликлар лига 1нинг, Opta компанияси ўз ҳисобларини юритишни бошлаганидан буён (2006 йилдан) бир ўйинда мингдан ортиқ узатма берган илк жамоасига айланди. Аммо натижа — нолга тенг. Мбаппе билан ярашиш вақти келмадими?

Кун статистикаси

  • «Борнмут»нинг янги ҳужумчиси Жастин Клюйверт Европанинг олти етакчи лигасида (Нидерландияни ҳам қўшганда) ўйнаган Кристиан Поулсендан кейинги 2-футболчи бўлди.
  • Йигирма йилдан буён илк бор «Аякс» сафида 4 футболчи дастлабки турда дебют қилди.
  • 17 ёшу 274 кун — «Нюрнберг» яримҳимоячиси Жан Узун. У бундеслигага асос солинган 1963 йилдан буён Германия кубогида ҳет-трик қилган энг ёш ўйинчига айланди.
  • 23 раза при 24 попытках «Шалке» бу асрда Германия кубогида 24 уринишдан 23 тасида биринчи босқичдан ўта олди. Жамоа «Бавария» рекордини такрорлади, аммо мюнхенликлар сентябрга кўчирилган ўйинда ғалаба қозониш орқали ўз сериясини давом эттириши мумкин.
  • «Лутон» Англия юқори дивизионида 31 йилдан буён гол урмаяпти.
  • Франциялик яримҳимоячи Камавинга «Реал» сафидаги ўйинлари сонини 100 тага етказиб қўйди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар