12.08.2023 01:37
3475
Теглар
Саудия Арабистони Про лигаси. «Ал-Аҳли» Фирминонинг ҳет-триги эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади

Саудия Арабистони Про лигаси янги мавсумини очиб берган учрашув якунига етди.

Жиддада «Ал-Аҳли» «Ал-Ҳазм» жамоасини қабул қилиб, Роберто Фирминонинг ҳет-триги эвазига ғалабага эришди – 3:1. Меҳмонларнинг ягона голига Винисиус Барбоза муаллифлик қилди.

Қайд этиш жоиз, «Ал-Аҳли» қуйи лигадан Про лигага қайтиб, дебютида ғалабани расмийлаштирди. Шу куни жиддаликлар сафида Менди, Кессиэ, Маҳрез, Сен-Максимен ва Фирмино расмий дебютини ўтказди.

Саудия Арабистони Про лигаси. 1-тур
Ал-Аҳли Жидда – Ал-Ҳазм 3:1
Голлар:
1:0 – 6 Фирмино, 2:0 – 10 Фирмино, 2:1 – 50 Винисиус, 3:1 – 72 Фирмино.
Ал-Аҳли – Менди, Мажраши, Рожер, Ҳинди, Алиоски, Будебуз (Ал-Мужоҳид, 66), Кессиэ, Ал-Жуҳани (Al-Ali, 83), Маҳрез (Ар-Рашидий, 66), Сен-Максимен, Фирмино.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар