12.08.2023 13:01
635
Ҳоланд топ-5 чемпионатлардаги 100-голини урди 

У бу натижага 103 ўйинда эришди. 

«Манчестер Сити» ҳужумчиси 11 август куни АПЛ 1-тур доирасида «Бёрнли»га қарши ўтган баҳсда (3:0) дубль қайд этди. Бу голлар норвегиялик футболчининг топ-5 чемпионатларда урган 99 ва 100-голлари бўлди. 

Ҳоланд «шаҳарликлар» сафида АПЛда 36 ўйинда 38та гол уришга муваффақ бўлган бўлса, «Боруссия Дортмунд» билан Бундеслигада 67 учрашувда 62та гол уришга эришган. 

Маълумот учун, 23 ёшли ҳужумчи топ-5 чемпионатлардаги бешинчи мавсумини ўтказмоқда. Унга юзлик довонини забт этиш учун 103та ўйин кифоя қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар