12.08.2023 15:36
1981
Мбаппе, Неймар ва Верратти «ПСЖ»нинг 1-тур ўйин қайдномасига киритилмади

«ПСЖ»нинг Франция чемпионати 1-тури доирасидаги «Лорьян»га қарши ўйин учун таркиби маълум қилинди.

Унга кўра, 20 футболчи ўрин олган қайдномага бош мураббий Луис Энрике Килиан Мбаппе, Неймар ва Марко Верраттини қўшмаган. 

«ПСЖ» таркиби:

Дарвозабонлар: Жанлуижи Доннарумма, Кейлор Навас, Арнау Тенас;

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими, Маркиньос, Люка Эрнандес, Милан Шкриньяр, Левен Курзава;

Яримҳимоячилар: Мануэль Угарте, Фабиан Руис, Данилу Перейра, Витинья, Марко Асенсио, Ли Кан Ин, Шер Ндур, Карлос Солер, Уоррен Заир-Эмери, Исмаэль Гарби;

Ҳужумчилар: Гонсалу Рамуш, Юго Экитик.

Аввалроқ, «ПСЖ» Неймар ва Вератти билан хайрлашишга тайёрлиги, Мбаппе эса Япониядаги турне олдидан таркибдан четлатилгач, ҳамон сафга қайтарилмагани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар