12.08.2023 07:20
1669
Теглар
Кайседо «Ливерпул»га рад жавобини берди. У «Челси»га ўтишни истамоқда

Мойсес Кайседонинг «Брайтон»дан «Ливерпул»га ўтиши амалга ошмайдиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Брайтон» Кайседо трансфери бўйича «Ливерпул» билан рекорд – 110 миллион фунт сотуви бўйича келишувга эришгач, эквадорлик 21 ёшли хавбек рад жавобини берган. Мойсес «қизиллар»га «Челси»га ўтишни истаётгани ҳақида маълум қилган. 

Қайд этилишича, Кайседо май ойидаёқ «Челси» билан шартнома масаласида келишувга эришган ва у ўз ваъдасида туришни афзал кўрган. «Челси» «Брайтон» билан музокараларни қайтадан бошлади. «Ливерпул» эса келишувдан воз кечиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, «Челси» Кайседо учун 100 млн фунт таклиф қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар