12.08.2023 14:51
3884
Теглар
Фарғонадаги ўйинда «илоҳий сув» можароси: Митрович нега жазавага тушди?

«Сўғдиёна» клуби жамоа дарвозабони Милан Митровичнинг Фарғонадаги ўйин пайтида нега жазавага тушиб, дарвоза ортидаги болаларни сўккани, дарвоза ортидаги номаълум шахс билан тортишгани сабабини маълум қилди.

Жиззах клуби матбуот хизмати хабарига кўра, фарғоналик болбойлар сербиялик дарвозабоннинг дарвоза ичига қўйган «православ илоҳий суви»ни унга билдирмай олиб қўйган. Буни клуб тақдим этган видеода ҳам кўриш мумкин.

«Нефтчи» - «Сўғдиёна» (0:0) учрашуви давомида Милан Митровичнинг асабийлаштирган ҳолатлар: 

1. «Нефтчи» стадионида Митрович қўриқлаётган дарвоза ортида болбойлардан бири дарвозабонимизнинг сувини олиб кетган вазият;

2. Болбой нима сабабдан бу ишни қилди?

3. Болакайнинг атайин айнан шу сувга тегингани Митровичнинг асабини жумбушга келтирган;

4. Ушбу идишдаги сув Миланнинг православ илоҳий сувлиги айтилмоқда.

5. Милан билан суҳбат қурган шахс ким, нима сабабдан дарвоза ортида турибди?, - дейилади «Сўғдиёна» клуби хабарида.

Tribuna.uz маълумотларига кўра, сербиялик 35 ёшли дарвозабон одатда ўйин олди ва ўйин давомида ушбу муқаддас сувидан фойдаланиб келган.

Маълумот учун, шу куни сув олиб қўйилганига қарамай, «Нефтчи» «Сўғдиёна» дарвозасини ишғол эта олмади. Митрович дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
 
Аввалроқ, ЎФА тартиб-интизом қўмитаси Милан Митровичнинг ҳаракатлари ўрганилиши ва унга чора кўрилишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар