11.08.2023 19:45
8727
Теглар
Неймар «Барса» билан келишувга эришди. Шартнома «2+1» кўринишида имзоланади

Неймар Франциядан Испания чемпионатига кўчиб ўтишга яқин турибди.

El Chiringuito хабарига кўра, «ПСЖ» ҳужумчиси «Барселона» билан шахсий шартнома масаласида келишувга эришди. Неймар Каталония клуби билан йиллик 13 миллион евро маошли «2+1» шаклида шартнома имзолайди.

Энди ўтиш амалга ошиши учун бразилиялик ҳужумчи «ПСЖ» билан шартномани бекор қилиши лозим. «Барса» ҳам Неймарни Ла Лига рўйхатидан ўтказиши учун аксарият ўйинчилари билан хайрлашишига тўғри келади.

Аввалроқ, Неймарнинг агенти ва «ПСЖ» футболчининг Париж клубини тарк этишини тезлаштираётгани ҳақида хабар қилинганди.

31 ёшли ҳужумчига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар