11.08.2023 13:54
1360
Теглар
Кейн «Бавария» билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер қиймати – 100+20 млн евро

Ҳарри Кейн фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Тоттенҳэм» ва «Бавария» Кейн трансфери бўйича келишувни муваффақиятли якунлади. Англиялик 30 ёшли форвард 100 миллион евро эвазига Мюнхен клубига кўчиб ўтади ва яна 20 миллион бонус сифатида тўланиши мумкин. «Бавария» ва Кейн ўртасида 4 йиллик шартнома имзоланади.

Қайд этилишича, Лондон клуби Кейнга Германияга жўнаб кетишга рухсат берган. Футболчи бугуннинг ўзида Мюнхенда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар