11.08.2023 14:08
8772
«Барселона» ва Марказий Осиё афсоналари ўзаро майдонга тушади

«Барселона» собиқ футболчиларидан иборат таркиб 30 август куни Қирғизистонга ташриф буюради.

Мамлакат пойтахти Бишкекда «Барса» афсоналари ва Марказий Осиё афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган. 

Ушбу ўйинга «Барселона» собиқ юлдузлари Роналдиньо, Ривалдо, Карлес Пуйол, Хавьер Савиола, Рональд Де Бур, Жулиано Белетти, Франческо Коку иштирок этиши кутилмоқда. 

Марказий Осиё афсоналари сафида ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов, тожик футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиев, қозоғистонлик Самат Смаков, туркманистонлик Амандурди Аннадурдиев сингари собиқ футболчилар билан бирга япониялик Ҳидетоши Наката, россиялик Андрей Канчельскис каби собиқ юлдузлар тўп суриши кутилмоқда.

Учрашувни ўзбекистонлик собиқ ҳакам Равшан Эрматов ва унинг жаҳон чемпионатларидаги ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров бошқариб боради. 

Маълумот учун, учрашув 30 август куни Бишкекдаги марказий стадионда соат 20:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар