10.08.2023 22:30
5847
Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор»ни мағлуб этиб пешқадамликни тортиб олди, «Насаф» «Бухоро» устидан ғалабага эришди

Суперлига 16-тури доирасидаги дастлабки икки учрашув якунига етди.

Нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири Наманганда «Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўртасида ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмонлар Черан ва Ҳамралиевнинг голи эвазига танаффусга иккита тўп фарқи билан чиқиб кетишди. 

Иккинчи бўлимда Тоба Табатадзе жамоасидаги дебют голини киритган бўлса-да, бу мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолиш учун камлик қилди – 1:2.

Қаршида эса «Насаф» Алибек Давроновнинг ягона голи эвазига «Бухоро»дан устун келди – 1:0.

Шу тариқа, «Пахтакор» 34 очко билан «Навбаҳор»ни (33 очко) ортда қолдириб, пешқадамга айланди. «Насаф» 28 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Суперлига. 16-тур
«Навбаҳор» – «Пахтакор» - 1:2

Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Голлар: Тома Табатадзе 68 – Драган Черан 30, Муҳаммадқодир Ҳамралиев 44.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (19.Дониёр Абдуманнопов, 21), 8.Жасур Яхшибоев (77.Асадбек Собиржонов, 57), 10.Жамшид Искандеров (21.Темирхўжа Абдухолиқов, 46), 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (13.Филип Иванович, 46), 91.Тома Табатадзе. 
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Азиз Турғунбоев, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтю Стинворден (88.Шаҳзод Азмиддинов, 46), 77.Дилшод Саитов (34.Фаррух Сайфиев, 46). 

«Насаф» – «Бухоро» - 1:0
Ҳакам: Фаррух Янсупов

Гол: Алибек Давронов, 75.
«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 50) 7.Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 10. Андрес Элисео Чавес 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (19. Лима Круз, 50).
«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Дилшод Жўраев (8.Аслиддин Турсунпўлатов, 64), 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 11.Шоҳруз Норхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев (9. Жасур Холтўраев, 25), 70.Александар Станисавлевич (88. Всеволод Нихаев, 64), 80.Фаррух Иброҳимов, 94.Франк Икич, 99.Жавоҳир Рўзиев.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар