10.08.2023 17:18
2139
Теглар
Куртуа «Реал» машғулотида жароҳат олди. У хочсимон пайларини шикастлагани тахмин қилинмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа мавсум стартидан аввал узоқ муддатга сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти Куртуанинг хочсимон пайлари узилгани ва дарвозабонни жарроҳлик амалиёти кутаётганини маълум қилди. Тизза операциясидан кейин Тибонинг сафга қайтиши бир йилгача чўзилиши мумкин.

Аввалроқ, COPE нашри бельгиялик дарвозабон Мадрид жамоасининг машғулотларида жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этгани ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар