10.08.2023 12:50
705
Теглар
Алишер Латипов: «Динамо» билан дуранг – адолатли натижа, улар Суперлигага чиқишса хурсанд бўламиз»

«Юниред» - «Динамо» (1:1) ўйинидан кейин «Юнайтед Редбриж» клуби бош мураббий Алишер Латипов фикрларини билдирди.

- «Динамо» жамоаси олдида Суперлига вазифаси тургани сабабли ўйин қийин ўтишини билардик. Шунга қарамай, бугун ғалаба учун майдонга тушгандик. Икки томонда ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Фикримча, дуранг ўйин учун адолатли натижа бўлди. 

Бу баҳс дерби бўлгани боис аксарият ўйинчиларимиз икки ҳисса мотивация билан тўп суришди. Қолаверса, жамоамизнинг аксарият ўйинчилари «Динамо» тарбияланувчиларидир. Шу боис улар собиқ клубларига қарши ўзларини кўрсатишга интилгандир. Исталган ўйинчида шунақа мотивация бўлади. Бир киши кам бўлиб ҳам охиригача ўйнадик, йигитларга раҳмат. «Динамо»га омад, улар Суперлигага чиқишса биз хурсанд бўламиз.

Ҳа, икки ўйиндан буён ҳисобни очаяпмиз, аммо қизил карточка билан ўйинни дуранг ҳисобда тугатаяпмиз. Урганчдаги вазиятда ҳакамларни қарорини назоратчилар кўриб чиқса керак, бугун эса чинданам футболчимиз четлатишга яраша қўполлик қилди. Бу борада ҳеч қандай эътирозим йўқ, - дейди «Юниред» бош мураббийи Алишер Латипов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар