09.08.2023 15:55
1537
«Ноттингҳем Форест» «Арсенал» дарвозабонини сотиб олди

Мэтт Терне лондонликлар билан АПЛда дебют қилишга улгурмаганди.

Америкалик футболчи «Ноттингҳем Форест» билан 4 йиллик шартнома имзолади. Дарвозобоннинг трансфери 10 миллион фунтни ташкил этади. 

29 ёшли посбон ўтган мавсум «Арсенал» сафига қўшилганди. У Европа Лигасида 5 ўйинда Лондон клубининг шарафини ҳимоя қилган. 

Ўтган мавсум ижара асосида бу клуб шарафини ҳимоя қилган «МЮ» дарвозабони Дин Ҳендерсон манчестерликлар сафида қолиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар