09.08.2023 17:09
5799
«МЮ» Магуайр ўрнига 3 ҳимоячи номзодини кўриб чиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоани тарк этаётган Ҳарри Магуайр ўрнига янги футболчилар номзодини кўриб чиқмоқда.

Инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, «МЮ» уч нафар ҳимоячини кўз остига олган. Булар – Бенжамин Павар, Жан Клер Тодибо ва Эдмон Тапсоба. Клуб Магуайр ўрнига ушбу марказий ҳимоячилардан бирини таклиф этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, инглиз клуби Тодибо трансфери бўйича «Ницца» клуби билан алоқага чиққан. Павар масаласида «Бавария» билан, Тапсоба трансфери бўйича «Байер» билан ҳозирча музокара ўтказилмаган.

Аввалроқ, Магуайр 30 миллион фунт эвазига «Вест Ҳэм»га трансфер қилиниши маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар