09.08.2023 12:26
6313
Теглар
«Кўрамиз, 31 августгача нима бўларкин» – Хави Неймарнинг «Барса»га қайтиши мумкинлиги ҳақида

«Барселона» бош мураббийи Хави «Тоттенҳэм»га қарши ўйиндан (4:2) кейин Неймарнинг Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Неймар? Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Ўтган йил бошқа жамоанинг ўйинчиси ҳақида гапирганимда, кўпчиликнинг жаҳли чиққан. Келинг, яхшиси трансфер ойнаси ёпиладиган 31 август кунигача кутайлик-чи, кўрамиз нима бўларкин», - дейди Хави Marca мухбири билан суҳбатда. 

Аввалроқ, L’Equipe нашри Неймар «ПСЖ» раҳбариятига жамоани тарк этиш нияти ҳақида маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Каталония клуби Усмон Дембеле Париж клубига ўтиши ортидан Неймарни қайтариш масаласини кўриб чиқаётгани айтилганди.

Неймар 2013-2017 йиллар давомида «Барса» шарафини ҳимоя қилиб, 186 ўйинда 105та гол ва 76та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар