09.08.2023 09:56
2136
Теглар
«Барселона» «Тоттенҳэм» билан ўйинда камбэк қилиб, Гампер кубоги соҳибига айланди

«Барселона» мавсум олди ўтказиладиган анъанавий Жоан Гампер кубоги соҳибига айланди.

«Камп Ноу» стадионида реконструкция ишлари давом этаётгани сабабли «Тоттенҳэм»га қарши ўйин Льюис Компанис номидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади. 

Левандовски 3-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлишига қарамай, Скипп дубли эвазига лондонликларни танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди. Иккинчи бўлим якунида эса мезбонлар Ферран Торрес, Фати ва Абденинг голлари эвазига камбэк қилишди – 4:2.

Шу тариқа, «Барселона» бир ўйиндан иборат бўлган турнирда ўз тарихида 46-марта зафар қучди. Клуб кетма-кет 10 марта совринни қўлга киритди.

Жоан Гампер кубоги. 
«Барселона» – «Тоттенҳэм» – 4:2

Барселона, Испания
Голлар: 1:0 – Левандовски (3), 1:1 – Скипп (24), 1:2 – Скипп (36), 2:2 – Ферран Торрес (81), 3:2 – Фати (90), 4:2 – Абде (93).
«Барселона»: тер Стеген (Пенья, 61), Бальде (Алонсо, 61), Араухо (Роберто, 32), Эрик Гарсия (Ямаль, 80), Кунде, Френки де Йонг, Ромеу (Марин, 80), Гави (Фати, 61), Педри (Гюндоган, 61), Рафинья (Абде, 61), Левандовски (Торрес, 61).
«Тоттенҳэм»: Викарио, Порро, Дайер, Санчес, Регилон, Скипп (Девайн, 72), Биссума (Сарр, 88), Ло Чельсо, Соломон, Перишич (Спенс, 72), Ришарлисон (Скартлетт, 76).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар