09.08.2023 22:04
11019
Теглар
Араб чемпионлари кубоги. Роналду «Ан-Наср»ни финалга олиб чиқди

Араб чемпионлари кубоги дастлабки яримфинали доирасидаги «Аш-Шорта» - «Ан-Наср» учрашуви якунига етди.

Яримфинал баҳсининг 75-дақиқасида Криштиану Роналду томонидан пенальтидан киритилган гол Ар-Риёд клубига Боғдод жамоаси устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Ан-Наср» турнирнинг дастлабки финалчисига айланди. Роналду эса турнирдаги кетма-кет 4-ўйинида ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Иккинчи яримфинал баҳсида «Аш-Шабоб» ва «Ал-Ҳилол» ўзаро майдонга тушади.

Араб чемпионлари кубоги. Яримфинал
9 август (чоршанба)

«Аш-Шорта» (Ироқ) - «Ан-Наср» (Саудия Арабистони) - 0:1
Гол: Роналду, 75 пенальтидан.
«Ан-Наср»: Ал-Ақиди, Ал-Ғанам, Лажами, Маду, Алекс Теллес, Ал-Ҳайбари, Марцело Брозович, Секо Фофана, Талиска, Садио Мане, Криштиану Роналду.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар