09.08.2023 17:24
2804
Теглар
«Ал-Ҳилол» Неймарга 80 миллион евро маош таклиф қилди - L’Equipe

«ПСЖ»ни тарк этиш ниятида бўлган Неймарга Саудия Арабистонидан ҳам таклиф бор.

L’Equipe хабарига кўра, бразилиялик футболчини Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Маълум қилинишича, улар ҳужумчи учун йиллик 80 миллион евро маош таклифи билан чиққан. 

Қайд этилишича, Неймар янги клуб масаласида қарор қабул қилишга шошилмаяпти. У Париждан кетган тақдирда собиқ жамоаси «Барселона»га қайтишни хоҳламоқда.

Аввалроқ, Неймар «ПСЖ»ни тарк этмоқчи экани, унга «Барселона»дан ташқари «Челси» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар