07.08.2023 09:48
303
Теглар
«Барселона» Силвани ижарага олмоқчи 

Каталония клуби португалиялик футболчини Дембелега ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Mundo Deportivo хабарига кўра, «Барселона» Бернарду Силвани 2024 йилда сотиб олиш шарти билан мавсумга ижарага олмоқчи. Шу орқали улар «Манчестер Сити»га футболчининг товон пулини тўлашда молиявий кўрсаткичларга таъсир қилмасликка эришмоқчилар. 

Қайд этилишича, «Барса» Силванинг клубга ўтиш истагидан хабардор. Ўз навбатида Гвардиола Бернардуга кетишни истаса унга қаршилик кўрсатмаслигини айтган. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар