18.07.2023 16:59
39
Теглар
Обамеянг «Марсель» билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

Обамеянг «Марсель» билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

«Челси» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англиядан Франция чемпионатига кўчиб ўтиш арафасида.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, габонлик форвард «Марсель» билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Томонлар 2026 йилга қадар шартнома имзолайди.

Француз клуби ва «Челси» ўртасидаги музокара давом этмоқда. Лондон клуби Обамеянг билан хайрлашишга тайёр, аммо форвард учун бир йил давомида қарийб 12 миллион евро сарфлагани учун харажатининг бир қисмини қопланишини истамоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар