Мбаппе «ПСЖ»дан текинга кетса, клуб молиявий муаммога дуч келади
Мбаппе «ПСЖ»дан текинга кетса, клуб молиявий муаммога дуч келади
Тhe Athletic хабарига кўра, парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоани эркин агент сифатида тарк этса, клуб тахминан 175 миллион евро йўқотиши мумкин. Бу «ПСЖ» учун молиявий муаммоларни келтириб чиқаради.
Франциялик футболчи ҳамон клуб билан шартномани узайтириш ниятида эмас. Ўз навбатида раҳбарият Мбаппега ультиматум қўйиб, келажаги борасида тезроқ бир қарорга келиши кераклигини талаб қилган. Килиан келишувни узайтирмаса, «ПСЖ» футболчини шу йилдаёқ сотишни режалаштирган. Француз эса келаси мавсум жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқчи. Унга «Реал» асосий даъвогар саналмоқда.
24 ёшли форварднинг трансфер бозоридаги нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар