18.07.2023 19:45
42
Теглар
«Манчестер Сити» Маҳрез трансфери бўйича «Ал-Аҳли»нинг дастлабки таклифини рад этди

«Манчестер Сити» Маҳрез трансфери бўйича «Ал-Аҳли»нинг дастлабки таклифини рад этди

Манчестер клуби Риёд Маҳрез бўйича Саудия Арабистони клубидан тушган дастлабки таклифга рад жавоб берди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Жидда клуби Риёд Маҳрез трансфери бўйича душанба куни дастлабки расмий таклифни Манчестер клубига жўнатиб, сешанба куни рад жавобини олган. Араб клуби жазоирлик вингер учун 18 миллион фунт ва қўшимча 5 млн бонус таклиф этган. «Шаҳарликлар» эса 32 ёшли футболчи учун 30 миллион фунт сўрамоқда.

«Ал-Аҳли» раҳбарияти Маҳрезнинг ўзи билан келишувга эришгани сабабли бу трансфер амалга ошишига шубҳа қилмаяпти. Клуб тез орада иккинчи таклифни жўнатади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар