18.07.2023 03:34
30
Теглар
Бруну Фернандеш «МЮ» сардори бўлиши кутилмоқда

Бруну Фернандеш «МЮ» сардори бўлиши кутилмоқда

«Манчестер Юнайтед» сардори бўлишга асосий даъвогар маълум бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, жамоа етакчиларидан бири Бруну Фернандеш катта эҳтимол билан жамоанинг янги сардорига айланади. Қайд этилишича, португалиялик яримҳимоячи бир ой аввал Саудия Арабистонидан тушган иккита таклифни рад этган.

Аввалроқ, Эрик тен Ҳаг Ҳарри Магуайрдан сардорлик боғичини олиб қўйганди. Ўтган мавсум Бруну ва Варан вице-сардор вазифасини бажарганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар