Лукаку «Челси» билан АҚШ турнесига бормайди
Лукаку «Челси» билан АҚШ турнесига бормайди
Ромелу Лукакунинг янги мавсумни қаерда бошлаши мавҳумлигича қолмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Лукаку «Челси» билан АҚШдаги йиғинда иштирок этмайди. Почеттино клуб раҳбариятининг бельгиялик форвардни 40 млн еврога сотиш режасига розилик билдирган.
«Интер» Лукаку трансферидан воз кечган. «Ювентус» эса Влаҳовични «ПСЖ»га трансфер қилгач, Ромелу бўйича таклиф билан чиқишини маълум қилган. Саудия Арабистони клублари эса ҳамон Лукакунинг жавобини кутишмоқда. Футболчининг ўзи А Серияда қолишни истамоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар