Душан Тадич «Фенербаҳче»га ўтади
Душан Тадич «Фенербаҳче»га ўтади
Душан Тадич «Аякс» билан амалдаги келишувни бекор қилиб, Туркия Суперлигасига кўчиб ўтмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, сербиялик яримҳимоячи «Фенербаҳче» клуби билан шартнома имзолайди. Тадич Амстердам клуби билан 2024 йилга қадар белгиланган шартномасини бекор қилишни сўрагач, турк клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтади.
34 ёшли футболчи «Аякс» шарафини 2018 йилдан буён ҳимоя қилиб, 241 ўйинда 105та голга муаллифлик қилган, уч марта Нидерландия чемпионига айланган.
Аввалроқ, Эдин Жеко «Интер»дан Истанбул клубига ўтганди. Тадич жамоани тарк этган Арда Гулер ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар