«Ланс» ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023 тўпурарларидан бири билан шартнома имзолади
«Ланс» клуби асосий голеадори Лои Опендани «Лейпциг»га 45 миллион еврога трансфер қилгач, ўз сафини ёш иқтидорлар билан тўлдиришни бошлади.
Франция вице-чемпиони Аргентинада ўтган U20 жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири бўлган колумбиялик Оскар Кортес билан 2028 йилга қадар шартнома тузганини эълон қилди. Колумбия ёшлар (U20) жамоасининг 19 ёшли яримҳимоячиси маҳаллий «Мильонариос» жамоасидан француз клубига трансфер қилинган. У ЖЧ-2023да Колумбия сафида яримфинал учун кечган баҳсда мусобақа вице-чемпиони Италияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди. Оскар 4та гол билан турнирнинг энг яхши 3-тўпурари бўлганди.
Аввалроқ, Ўзбекистон U20 жамоаси сафида Аргентинадаги ЖЧ-2023да иштирок этган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам «Энергетик-БГУ» клубидан «Ланс» сафига ўтаётгани ҳақида хабар берилганди. Бу ўтиш ҳам тез орада амалга ошиши кутилмоқда.