Уокер «Бавария»га ўтишга рози бўлди
Уокер «Бавария»га ўтишга рози бўлди
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини Бундеслигада давом эттиришга яқин.
Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, 33 ёшли англиялик ўнг қанот ҳимоячиси «Бавария» таклифини қабул қилган ва Мюнхенга кўчиб ўтишга розилик билдирган. Томонлар 2 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Аввалроқ, «Бавария» Уокер учун «Сити»га 15 млн евро тўлашга розилиги ҳақида хабар қилинганди. Уокернинг «шаҳарликлар» билан келишуви 2024 йилда якунига етади. Кайл «Сити»да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун жамоасини ўзгартиришга қарор қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар