14.07.2023 18:29
44
Теглар
«Галатасарой» Фред трансфери бўйича «МЮ»га таклиф билан чиқди

«Галатасарой» Фред трансфери бўйича «МЮ»га таклиф билан чиқди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Фред янги мавсумни Туркия Суперлигасида ўтказиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Галатасарой» клуби бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Туркларнинг дастлабки таклифи инглиз жамоасини қониқтирмаган. «МЮ» футболчисини 20 миллион евродан кам нархга сотмоқчи эмас.

Аввалроқ, Фредга «Фулҳэм» ва Саудия Арабистони клубларидан таклиф борлиги маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар