12.07.2023 04:02
82
Теглар
Манба: Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Франция вице-чемпиони сафига ўтди

Манба: Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Франция вице-чемпиони сафига ўтди 

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда «Беларусский футбол» нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, ўзбекистонлик 19 ёшли ҳимоячи Франция чемпионати вице-чемпиони «Ланс» клуби билан шартнома имзолаган. Француз клуби ҳозирча бу хабарни расман тасдиқламаган. Лансликлар якунланган мавсум лигада «ПСЖ»дан (85) бир очко кам (84) жамғариб, 2-ўринни эгаллаган ҳолда Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олганди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U20) сафида Осиё чемпиони бўлган ва Аргентинадаги ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023да иштирок этган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинлари европалик скаутлар томонидан кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум Минск клуби сафида 8 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар