08.07.2023 01:46
239
Теглар
«МЮ» Гринвудни ижарага беришга қарор қилди

«МЮ» Гринвудни ижарага беришга қарор қилди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ва бош мураббий Эрик тен Ҳаг узоқ муҳокамалардан кейин Мэйсон Гринвуд бўйича бир қарорга келган.

MEN хабарига кўра, «МЮ» қарийб бир ярим йил ўйин амалиётисиз қолган англиялик 21 ёшли ҳужумчини ижарага беришга қарор қилган. Унга Италия клублари қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, футболчининг ўзи клубда қолишни истаётгани, жамоа етакчилари ҳам унинг таркибга қайтишига қаршилиги йўқлиги ҳақида хабар қилинганди. Гринвуд зўравонликда айбланган, аммо суд якунда ундан айбловларни олиб ташлаган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар